Россияда «VPN»сиз «YouTube»га кириш қисман тикланди
Глобалчеcк хизмати ва ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчи хабарларига кўра, Россияда «YouTube»га кириш қисман тикланган, видеолар «VPN»дан фойдаланмасдан яхши тезликда юклаб олинган.
Аввалроқ Мосфильм бош директори Карен Шахназаров президент Владимир Путинга «YouTube»га секин кириш муаммосини ҳал этишни сўраб мурожаат қилган эди. Шаҳназаровнинг сўзларига кўра, Путин вазиятни тартибга солишга ваъда берган.
Улашиш:
Шарҳлар