Россияда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Foto: 78.ru

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишга кирган.

Қурилиш майдонида ишлаётганда у томдан йиқилиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ишчида ҳимоя воситалари бўлмаган. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида суғурта тизими ҳам қўлланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.