Россиядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди
Куни кеча Россиянинг Нижегородская области ҳудудида содир бўлган ЙТҲда 8 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳодисада қурбон бўлганлар ва жабрланганлар шахси маълум бўлди. Автоҳалокатда Атоев Азим Ахрорович (1992 йилда туғилган, Бухоро вилояти Ромитан туманида яшаган), Абдуллаев Икромбек Садуллаевич (1983 йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган), Акимниязов Хасен Убайдуллаевич (1986 йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган), Назаров Зафарбек Илҳомиддин ўғли (1993 йилда туғилган, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшаган), Номозов Зариф Нормаматович (1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшаган), Маҳмудова Ҳакимахон Шермахамматовна (1978 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшаган), Туляков Садриддин Саъдуллаевич (1973 йилда туғилган, Навоий вилояти Кармана туманида яшаган) вафот этган.
Шунингдек, Абдурахмонов Аброрбек Баҳодир ўғли (2005 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Узун туманида яшайди), Усмонова Маҳаррамхон Толибжон қизи (1991 йилда туғилган, Андижон вилояти Андижон туманида яшайди), Умбаров Улуғбек Янгибоевич (1967 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшайди) жабрланган ва Викса шаҳарчасидаги шифохонага жойлаштирилган.
Шарҳлар