Россияга киришда ўзбекистонликлар 15 кунгача рўйхатдан ўтишдан озод этилиши мумкин
Ўзбекистон фуқаролари Россияга киришда рўйхатдан ўтиш заруратидан 15 кунга озод этилиши мумкин. РФ ИИВ тегишли федерал қонун лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади “Спутник” нашри.
«Бир томон фуқароларининг иккинчи томон давлати ҳудудида бўлиши учун қулай шароитларни яратиш мақсадида ушбу келишувда бошқа томон давлати ҳудудида вақтинчалик турган бир томон давлатининг фуқароларини қабул қилувчи томон давлатига кирган санадан бошлаб 15 кун давомида ваколатли органларда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод қилиш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.
Ҳозир бундай ёндашув Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўлланмоқда.
Қайд этилишича, келишувнинг амалга оширилиши Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг ошишига ва миграция назоратининг самарадорлиги пасайишига олиб келмайди.
Шарҳлар