Россиялик икки спортчи Ўзбекистон спорт фуқаролигига эга бўлди
«Холод» нашри россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда чиқишларини қандай давом эттираётгани ҳақидаги оммавий маълумотларни таҳлил қилди. Кўп ҳолларда бунинг учун улар спорт фуқаролигини ўзгартиришлари керак. Аксарият спортчилар бу ҳақда оммага хабар бермайди шунинг учун бундай қарорлар рўйхатдан ўтиш жараёнида маълум бўлади.
“Холод” маълумотларига кўра, 2022-2023 йилларда спорт фуқаролигини ўзгартирган спортчилар орасида кўпчиликни шахматчилар ташкил қилади (141 нафар). Россия фигурали учиш ва от спорти федерациялари ҳар бири 11 кишидан айрилди. Россия тенниси ва фигурали учиш спортини беш кишидан тарк этишди. Моторспорт ва футбол тўртта спортчини йўқотди, уларнинг кўпчилиги узоқ вақтдан бери энг юқори савияда чиқиб келаётганди. Шунингдек, велоспорт, мототцикл пойгаси, конькида учиш, хоккей, сузиш, эшкак эшиш, бокс, елканли спорт, эркин кураш, енгил атлетика, биатлон, шорт-трек, ММА, дзюдо, спорт гимнастикаси ва тоғ-чанғи спорти бўйича янги байроқлар остида чиқишлар учун жўнаб кетишлар қайд этилди.
«»Холод” нашри спорт фуқаролигини ўзгартирган россияликларнинг ҳақиқий сони бир неча баравар кўп бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда, чунки уларнинг катта қисмини оммабоп бўлмаган спорт турларида қатнашувчи ёш спортчилар ташкил этади», – дейилади тадқиқотда.
Россиялик спортчиларни қабул қилган энг меҳмондўст мамлакат сифатида «Холод» Исроилни кўрсатади – 25 нафар россиялик унинг байроғи остига ўтган. Жанубий Корея, Вануату ва Чили биттадан одамни қабул қилди. Ҳозирда икки нафар россиялик Австралия, тўрт нафари Канада, етти нафари АҚШ терма жамоасида ўйнамоқда. Марказий Осиёда энди икки нафар россиялик спортчи Ўзбекистон, 2 нафари Қирғизистон, 10 нафари Қозоғистон термаси учун кураш олиб боради.
Хусусан, якка академик эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасининг вице-чемпиони, Минск шаҳрида туғилган Анна Пракатень 2016 йилдан 2022 йилгача Россия терма жамоаси учун чиққан. 2023 йил апрель ойида Россия эшкак эшиш федерацияси раҳбари Алексей Свирин энди Пракатень Ўзбекистон учун кураш олиб боришини маълум қилди.
“Албатта, унинг кетиши жамоамиз учун жиддий йўқотиш, аммо ҳар бир спортчи ўз тақдирини танлашда эркиндир. Ҳозир бизнинг энг яхши спортчиларимиз қийин кунларни бошдан кечирмоқда, дисквалификация шароитида мотивация топиш жуда қийин”, – дейди Свирин.
Иккинчи спортчининг исми материалда келтирилмаган.
Шарҳлар