Россия армияси Краматорскдаги меҳмонхонага ҳужум қилди
Якшанбага ўтар кечаси Россия армияси Донецк вилоятининг Краматорск шаҳридаги меҳмонхонага ҳужум қилди.
“Зарба натижасида икки киши жароҳат олди, бир киши вайроналар остида”, – деди Донецк вилояти маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин. Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг учаласи ҳам журналистлар.
Уларга мина портлаши натижасида турли тан жароҳатлари, мия чайқалиши, оёқ синиши каби ташхиси қўйилган.
“Ярим тунда руслар Краматорскга зарба беришди. Шаҳарда навбатдаги нишон меҳмонхонага айланди – ҳозирда икки киши яралангани, яна бир киши вайроналар остида қолгани маълум. Қурбонларнинг учаласи ҳам журналистлар, Украина, АҚШ ва Буюк Британия фуқаролари”, — деб ёзди Филашкин Телеграмъда.
Улашиш:
Шарҳлар