Россия армиясида Бош штаб бошлиғи ўзгарган бўлиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида ҳукумат қарорининг лойиҳаси эълон қилинди, уни «Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи генерал-полковник В. Познихир» мувофиқлаштириши керак.
Илгари Валерий Герасимов Бош штаб раҳбари эди. Унинг вақтинчалик вазифани бажарувчиси нега пайдо бўлгани номаълум.
Порталда ҳужжат лойиҳаси эълон қилинганлиги ҳисобга олинадиган бўлса, сўз Герасимовнинг таътилга чиқиши ҳақида бораётгани даргумон: қарор келишилган пайтда, таътил аллақачон тугаши керак эди.
Герасимовнинг фаолияти ҳақидаги сўнгги янгиликлар 26 февраль куни пайдо бўлганди: Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, у бир қатор мукофотларни топширган.
Улашиш:
Шарҳлар