Россия Ўзбекистонга катта қизиқиш билдирмоқда
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида мамлакатларнинг кўплаб қўшма режалари, жумладан, энергетика соҳасида ҳам борлигини қайд этди.
“Ўзбекистон муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Россия учун ҳақиқатан ҳам катта қизиқиш уйғотди”, – деди Владимир Путин.
Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия делегацияси таркиби Россия ҳукуматининг деярли ярми ва барча асосий вазирлардан иборатлиги айтилган. Шунинг учун, вилоятлар ва икки ҳукумат раҳбарлари ҳар икки томондан бир жойга йиғилганда ахборот алмашиш жараёни жуда қизғин кечган. “Гап ҳатто имзоланган қоғозлар сонида эмас, балки одамлар ўртасидаги жонли алоқа масаласида”, эканлиги таъкидланган.
Россия раҳбари лойиҳаларни амалга ошириш учун томонлар 500 миллион долларлик жамғарма ташкил қилганини, шундан 400 миллион доллари Россия томонига тўғри келганини эслатиб ўтган.
“Бу бизнинг у ерда кўпроқ пулимиз борлиги учун эмас, балки Осиёнинг бу қисмида катта қизиқишларимиз борлиги учун, ҳамда биз уларни айнан сиёсий тизим барқарорлиги ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш шартларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мумкинлигини кўриб турибмиз”, — деди Путин.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, ЎзЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон
Шарҳлар