Россияда автобус ағдарилиши натижасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: @ENews112

Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, деб ёзмоқда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси матбуот хизмати.

«Ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди», – дейилади хабарда.

Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришган.

Бу борада ўзбекистонлик дипломатлар Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият алоҳида назорат остидалиги билдирилган.

Зарур ҳолларда, қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилган:
– Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг call-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76
– Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526 55 63; электрон почта манзили: каз.узcонсулате@mfa.uz.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.