Россия ва Ўзбекистон Украина масаласида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ, деди Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон Украина масаласида ҳеч қандай келишмовчиликлар йўқ.
Россия президенти Владимир Путин шу кунларда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда. Душанба куни эрталаб унинг Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралари бўлиб ўтди.
“Россия ва Ўзбекистон ўртасида Украина масаласида фарқ йўқ. Президентлар сизга ҳамма нарсани айтиб беришди, суҳбат нима ҳақида кетаётганини айтди”, — деган Лавров музокаралар якунида журналистларга.
Унинг аниқлик киритишича, учрашувда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигига алоқадор бўлмаган масалалар муҳокама қилинмаган.
Улашиш:
Шарҳлар