Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Россиянинг Тюмень вилоятида Тюмень — Ханти-Мансийск автомобиль йўлининг 178-километрида “ГАЗ” юз машинаси ва ВАЗ 2107 автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”.
Енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, у Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. У Тюмень томонга қараб кетаётган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиллардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинаси ҳайдовчиси жароҳатлар олган. Ҳудуд давлат автоинспекцияси тақдим этган фотосуратларга кўра, ЙТҲ оқибатида иккала транспорт воситаси ҳам қаттиқ шикастланган.
Улашиш:
Шарҳлар