Россияда маҳкумларнинг кийими янгиланади: Бунга сабаб нима

Foto: Rossiya Adliya vazirligi matbuot xizmati.

Россия колониялари ва тергов изоляторларида охирги ўн йил ичида илк марта маҳкумларнинг гардеробига ўзгаришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг расмий сайтида эълон қилинган Адлия вазирлиги фармойишига кўра, маҳкумларга мавсумий хусусиятларни инобатга олган ҳолда қулай кийим-кечак берилади.

Янги тартибга кўра, эркак маҳкумлар илк бор трикотажли қишки шапкалар, шарф ва футболкалар олади. Аёллар эса уй халатлари, легинс ва пижамалар кийиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кийим-кечакларнинг ранг гаммасида ҳам ўзгаришлар қилинади. Эркакларнинг қора куртка ва халатлари ўрнига қуюқ кулранг, яшил кўйлаклари ўрнига эса оддий кулранг рангдаги кийимлар берилади. Аёллар яшил рангдаги ярим плаш, куртка ва костюмлар ўрнига бордо рангдаги кийим-кечакка эга бўлишади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.