Россия Федерациясида ўзбекистонлик эркак зўрлашда айбланиб, 18 йилга қамалди

наручники
Фото: спутник

Карачай-Черкесияда Ўзбекистон фуқароси қизни зўрлагани учун 18 йилга қамалди, деб ёзмоқда “Московский комсомолец”.

Воқеа 2023 йил июнь ойида содир бўлган. 45 ёшли ўзбекистонлик интернетдан ишга жойлашиш ҳақидаги эълон топган. У қизга қўнғироқ қилиб, суҳбатга таклиф этиб, меҳмонхона маъмури сифатида ишлашни таклиф қилган.

Қиз у кўрсатган манзилга етиб келган. Шундан сўнг, эркак уни меҳмонхона ҳудудини ўрганиш баҳонасида ўрмонга олиб кириб у ерда қизни зўрлаган. Текширув давомида Ўзбекистон фуқароси аввал ҳам худди шундай жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлган.

Суд эркакни айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди, у жазони махсус режимли колонияда ўтайди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.