Касаба уюшма раиси крокусдаги терактда жабрланган болаларни дам олиш оромгоҳларига таклиф қилди

Фото: aniq.uz

Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов “Crocus City Hall”даги терактда оиласи жабрланган 100 нафар бола учун Самарқанд ва Тошкентдаги соғломлаштириш оромгоҳларига саёҳат ташкил этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда у Россия мустақил касаба уюшмалари федерациясининг ХII қурултойида маълум қилган.

Болалар июнь ойида Ўзбекистонга 15 кунга келишлари кутилмоқда. Улар энг яхши оромгоҳларга жойлаштирилиб, Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари кўрсатилади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси барча харажатларни, жумладан, ҳаво йўллари, Ўзбекистон ичида трансфер, турар жой ва бошқаларни қоплайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.