Россиялик шаҳаршунос Тошкент ҳокимини мақтади
Тошкентда истироҳат боғи бор, унинг асосий кириш жойи Бешёғоч майдонига қаратилган, деб ёзади россиялик урбанист Аркадий Гершман.
“Майдоннинг дизайни 20-асрдан бери ўзгармайди – бу оддий асфальт парад майдончаси бўлиб, унга бир пайтлар ер ости йўлаклари қўшилган ва автомобиль йўлидан трамвай ҳаракати олиб ташланган. Шу кунларда хаотик тўхташ жойлари, тирбандликлар, эҳтиётсиз хатти-ҳаракатлар ва одамлар ҳаракатланишида даҳшатли «коктейл»ни кўрсангиз бўларди. Умуман олганда, ярим аср олдин автомобиллар ҳаракатисиз фаолият кўрсатган ҳудуд, бугунги кунда энди ўз вазифасини бажара олмаяпди ва муаммо айнан унинг дизайнда бўлмоқда.
Энди улар белгилардан фойдаланиб, ҳудудни янгича қиёфага келтиришга ҳаракат қилишди: ер ости ўтиш жойлари ҳудуд бўйлаб кўпайтирилди, йўлларнинг ортиқча кенглиги олиб ташланди ва ҳаракатни соддалаштириш учун маҳсус чизиқлар белгиланди, қўшимча тўхташлар ва ажратилган бўлаклар қилинган, чўнтак кўчалар ҳам олиб ташланган. Автомобиллар учун улар тўхташ жойини белгилаб қўйишди. Бу орқали ким қаерга ва қандай ҳаракатланиши кераклигини аниқ кўрсатдилар, дейди урбанист.
“Майдонда бошқа ишлар ҳам бор эди, лекин асосийси ва энг қийини майдоннинг ишлаши ва ҳаммага очиқ бўлиши учун ҳаракатланишнинг янги тартиби муҳимроқ эди. Бундай тез ва арзон ўзгаришлар транспорт ходимларининг гипотезаларини реал ҳаётда синаб кўриш ва керак бўлганда аллақачон катта реконструкция лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш имконини беради. Кўрамиз, улар нима қилишларини кузатамиз, лекин умуман олганда, мен ҳоким ва шаҳар расмийлари тажриба ўтказишдан қўрқишни бас қилганидан хурсандман”, — дея хулоса қилган у.
Шарҳлар