Ростов вилоятида ҳарбий хизматчи мактабгача ёшдаги болаларга вайрон қилинган Бахмутнинг макетини совға қилди

19-октабр куни Ростов вилоятининг Оқсай туманида учта болалар боғчаси тарбияланувчилари Юнармияга қабул қилинди. Тадбирга россиялик ҳарбий Роман К. келди, деб хабар берди “Юнармия”нинг ҳудудий бўлими “VKontakte”да.

Ҳарбий болаларга «Бахмутни озод қилиш» диорамасини берди – жанглар натижасида вайрон бўлган Украина шаҳрининг макети. Диорамада ўқ отиш пайтида шикастланган турар-жой бинолари, шунингдек, З ҳарфи билан зирҳли транспорт воситалари ва Россия ҳарбий хизматчилари тасвирланган. Юнармия хабарида айтилишича, Роман К. моделни ўз қўллари билан ясаган.

“Болалар бу совғадан жуда хурсанд бўлишди”, — дея қўшимча қилди ҳаракат матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.