.ru домен зонасидаги сайтларга кириш ҳали тикланмаган
.RU/.РФ доменларини мувофиқлаштириш маркази .RU зонасига таъсир этувчи ва глобал DNSSEC инфратузилмаси билан боғлиқ техник муаммо ҳақида маълумот берди.
Интернет техник маркази ва MSK-IX мутахассислари аллақачон муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда. Айни пайтда NSDI абонентлари учун муаммо бартараф этилган, тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, фойдаланувчилар оммабоп сайтларга, жумладан, Yandex’га кира олмаслик муаммосига дуч келишмоқда. Шунингдек, Tinkoff, Avito, Wildberries ва бошқалар каби турли хизматлардан иловалар мавжуд эмас.
Рақамли ривожланиш вазирлиги яқин келажакда .Ru домен зонасидаги сайтларга кириш тикланади.
Рақамли ривожланиш вазирлиги глобал DNSSEC инфратузилмаси билан боғлиқ муаммони тасдиқлади.
“Ҳозирги кунда Миллий домен номлари тизими абонентлари учун муаммо бартараф этилган. Қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар