Руҳий касалликлар шифохонасида соғлом фуқарони мажбурлаб кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди
Фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Мурожаат Вакил назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Минтақавий вакил фуқаро Б.Н. билан учрашганда у руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймагани, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишгани ҳамда соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборишганлигини маълум қилган.
Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро Б.Н.нинг сўзлари тасдиқланди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган холда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилганлиги маълум бўлди.
Шарҳлар