Руҳий касал аёлни таҳқирлаган “Мурувват” уйининг ходималари ишдан бўшатилди ва жаримага тортилди

Фото: кадр из видео

Сирдарёда имконияти чекланган одамлар учун “Мурувват” уйининг собиқ ходималари жаримага тортилди, дея хабар беради Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги.

17 май куни ижтимоий тармоқларда “Мурувват” уйидан олинган видеолавҳада муассаса ходималари руҳий касал аёлни масхара қилгани акс этган видеотасвир тарқалди.  Воқеа Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идораси вакиллари томонидан текширилганди.

Маълум бўлишича, мактаб-интернатда аутсорсинг асосида хизмат кўрсатувчи хўжалик ташкилоти ходималари тиббиёт ходимларининг назоратисиз йўлак бўйлаб кетаётган аёлни мазах қилиб, масхара қилган.

Сирдарё вилояти ИИБ томонидан собиқ ходималарга нисбатан Меҳнат кодексининг 202-моддаси 2-қисми (Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳолатлари) билан 10 БҲМ миқдорида жарима белгиланди.

“Инновация Аутсорсинг Сервис” МЧЖ раҳбари Искандар Салимов корхона билан тузилган шартномани бекор қилиш юзасидан огоҳлантирилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.