Рухсатномасиз қурол олиб ўтишга уринишнинг олди олинди
Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш қилиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади. Аммо мавжуд тартибга риоя қилмасдан қурол-яроқ ва ўқ дориларни юртимизга олиб киришда божхона ходимлари томонидан фош этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар қиляпти.
«Юртимизга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “Мерседес-Бенц” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу автомашина салони ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона декларацияда кўрсатилмаган 1 дона “KALASHNIKOV МР-512” номли пневматик милтиқ борлиги аниқланди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шарҳлар