Рус тарихчиси Михаил Смолин: “Инқилобгача ўзбеклар умуман бўлмаган”

Фото: снимок экрана

Россиялик тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалидаги кўрсатувда инқилобгача ўзбеклар бўлмаган деган баёнот билан чиқиш қилди.

«Қозоғистон қандай пайдо бўлганини қаранг. Аввалига Россия социалистик федератив республикаси таркибида Казаклар республикаси деб аталган. Яъни умуман қозоқлар йўқ эди. Кейин Қозоғистон ССР таркибида Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ташкил этилди. Кейин уни олиб, Россия социалистик федератив республикасидан ажратиб олишди. Яъни у ерда халқларнинг ташкил топиши тўғрисидаги қарорлар шундай волюнтаристик (ўзбошимчалик) равишда қабул қилинган”. Масалан, ўзбеклар инқилобгача бўлмаган. Бундай этник ном ҳам бўлмаган. Ўрта Осиёнинг бир қанча халқларидан олиб, ўзбекларни  яратган. Озарбайжонлар. Улар кимлар?  – бундай миллат йўқ», – деган Смолин.

Аввалроқ россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» (Адолатли Россия) партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилган эди. Унинг сўзларига кўра, СССР парчалангани ҳақидаги барча ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилиши ва қўшни давлатлар жуда кўп фуқаролари Россияга келаётгани» баҳонасида «шунчаки тўлиқ қўшиб олиниши» керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.