Россияда энага полицияга топширган қизалоқ Ўзбекистонга қайтарилди
Аввалроқ Россияда энага 2022 йилда туғилган З.Н.ни полицияга топширгани ва бу ҳақида унинг бувиси Болалар омбудсманига ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги ҳақида ёзган эдик.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тизимли ва ўзаро тезкор чоралар натижасида жорий йилнинг 14 май куни қизалоқ Россия Федерацмясидан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда.
«В.Д. невараси билан боғлиқ халқаро даражадаги мазкур мураккаб вазиятни ижобий ҳал қилинишида иштирок этган барча мутасаддиларга ўз чуқур миннатдорлигини билдирди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар