Рустам Ассакалов ва Арам Варданян чорак финалда
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади.
-77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвон илк баҳсда мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олди. Унда Варданянга Нао Кусака рақиблик қилади.
Шунингдекб юнон-рум курашчиси Рустам Ассаколов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятки старт олди. Тажрибали сопртчи 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиблик қилади.
Аввалроқ, таеквондочилар Олимпиядадаги иштирокини 7 августтан бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар