Сўнгги 6 ойда 3 236 та оммавий концерт-томоша тадбири ташкил этилди

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 3 236 та оммавий концерт-томоша тадбири ташкил этилиб, уларга 5 млнга яқин аҳоли қамраб олинди.

Ўтган даврда концерт-томоша муассасалари ижодий жамоаларнинг 228 та маҳаллий ва 28 та хорижий гастрол сафарлари ташкил этилган.

Маданият вазирлиги тизимида жами 367 та таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Жумладан, 325 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 29 та ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ва мактаб-интернатлари, 2 та коллеж, 5 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 4 та филиали ҳамда 2 та малака ошириш марказлари мавжуд.

Мазкур таълим муассасаларда 105 703 нафар ўқувчи-талабага 18 683 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бериб келмоқда.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 21 нафар талаба Давлат стипендияларини қўлга киритди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган.

Бугунги кунда Маданият вазирлиги тизимидаги 837 та маданият марказида 4 171 та тўгарак, студия ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолият олиб бормоқда.

Ташкил этилган тўгарак, студия ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларига 57,3 минг аҳоли, шу жумладан, 49,5 минг ёшлар қамраб олинган. Ушбу муассасалар томонидан 2024 йил биринчи ярим йиллигида 26,8 мингта маданий-маърифий тадбир ташкил этилган.

“Ўзбекистон кулолчилик мактаблари”, “Ифтор ва у билан боғлиқ ижтимоий-маданий анъаналар”, “Наққошлик – китоб безак санъати” ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси миллий маданий марказлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жами
3 мингдан ортиқ тадбир ташкил қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.