Сўнгги 6 ойда Ўзбекистон экспорт қилган мамлакатларнинг 3 тасидан 38 та эътироз келиб тушди

Бугунги кунда 56 та давлатга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фитосанитария сертификати асосида барча мева-сабзавотни юклаш мумкин.

2024 йилнинг 1-ярим йиллигида 4 та давлатга 11 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун фитосанитар рухсатлар олиниб, фитосанитар рухсатлар сони салкам 600 тага етказилди.

Хитойга нўхат, Кореяга редиска, кунжут, ловия, яшил нўхат, карам, кориандр, зафарон, Францияга гилос, Буюк Британияга помидор, булғор қалампири экспорт қилиш имконияти яртилди.

Латвия ва Кореянинг экспортни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари доирасида 13 нафар мутахассис жалб қилинди ва маҳаллий соҳа ходимларининг малака оширишига кўмаклашилди.

2024 йил ҳосили учун 5,1 млрд дона олтинкўз, 6 097 кг трихограмма, 2,7 млрд дона бракон етиштирилди ва 2,2 млн гектар ғалла-пахта экин майдонларида тарқатилди.

85 мингдан ортиқ халқаро ва 60 мингга яқин ички фитосанитария сертификатлари, 73 000 та транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси, салкам 18 500 та импорт карантин рухсатномаси, 38 мингдан ортиқ фумигация далолатномаси электрон расмийлаштирилди.

Импорт бўлган маҳсулотлардан намуналар олиниб, 178 мингта экспертизадан ўтказилди. 730 та ҳолатда 17 турдаги карантин объектлари аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.

Импортда 6 та давлатга 442 та эътирозномалар (нотификация) юборилди, Экспортда 3 та давлатдан 38 та эътирозномалар келиб тушди ва тегишли чоралар амалга оширилди.

172,8 тн ва 25 мингдан ортиқ ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар қайтарилди, 1,57 тн ва 192 794 дона йўқ қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.