Сўнгги 8 ойда «my.gov.uz»дан 414 698 та меҳнатга лаёқатсизлик варақалари юклаб олинди
2024 йилда фуқаролар томонидан «my.gov.uz» портали орқали жами 414 698 та меҳнатга лаёқатсизлик варақалари юклаб олинди.
Энг кўп касаллик варақалари турли хасталиклар (335 465 та) ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътили (50 485 та) муносабати билан олинган.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юклаб олишда эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқни ташкил этган:
- 58 458 нафар аёл
- 256 240 нафар эркак
Бу кўрсаткич эркаклар саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклигини эслатади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг юклаб олиниши Тошкент шаҳрига тўғри келган (72 290 та). Бу мегаполис аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни кўпайтириш кераклигини англатади. Ҳудудлар бўйича Тошкент вилояти (64 169) ва Фарғона вилояти (38 562) қуйи ўринда, энг ками эса Сирдарё вилоятида (13 492 та) юклаб олинган.
Шарҳлар