Сўнги 6 ойида 65 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди
2024 йилнинг 6 ойида Фанлар академияси тизимидаги ташкилотларда 65 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.
Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтларига 19 та доктарант (DSc), 220 та таянч доктарант (PHD) ҳамда 100 нафар стажёр-тадқиқотчи қабул қилинди.
Олимлар томонидан “Мактабгача таълим тарбиялувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш” бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилди.
“Ўзбек халқи ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигининг 31-40 жилдлари нашрга тайёрланди ва нашриётга тақдим этилди.
Фанлар академияси ташкилотлари томонидан 2024 йилга мўлжалланган 2586, 7 минг доллар ҳажмдаги маҳсулотлар экспорти тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Шарҳлар