Сабине Махл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди
Сабине Махл 2024 йил 1 июндан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий коррдинатори сифатида ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда ташкилот офисининг матбуот хизмати хабар беради.
Бунгача Сабине Махл БМТнинг Грузиядаги доимий координатори (2019-2024) лавозимида ишлаган. Илгари у Индонезия, Фаластин ва Қирғизистонда БМТнинг Аёллар бўлимига раҳбарлик қилган ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси билан ҳамкорлик учун масъул бўлган.
2007 йилдан 2011 йилгача Сабине Махл собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари бўйича ишлаб, Гаагада ЕХҲТнинг этник озчиликлар бўйича Олий комиссарлиги раҳбари ва катта маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2005-2007 йилларда у ЕХҲТнинг Қирғизистондаги маркази раҳбари ўринбосари ва ЙХҲТ штаб-квартирасидаги можароларнинг олдини олиш марказининг Марказий Осиё бўлимини бошқарган.
2001 йилда Сабине Махл ЕХҲТнинг Эстониядаги миссияси раҳбари ўринбосари, 2000 йилда эса Австриянинг ЕХҲТга раислиги даврида Австриянинг Доимий ваколатхонасининг биринчи котиби бўлган. У, шунингдек, Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий бўлимида Жануби-Шарқий Европа бўлими бошлиғи, Европа Парламентида, Венадаги учта турли судларда ва Кройдон/Лондонда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Сабине Махл Вена университетида иккита магистр (ҳуқуқ ва тилшунослик) ва ҳуқуқ фани доктори даражасига эга. Немис (она тили) тилида сўзлашади, инглиз, рус ва француз тилларида эркин гапиради.
Шарҳлар