Садир Жапаров фуқаролар томонидан табиат қўйнида қолдирилган чиқиндиларни тозалади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров фуқаролар томонидан табиат қўйнида қолдирилган чиқиндиларни тозалади ва буни Facebook тармоғидаги саҳифасида бўлишди.
У мамлакат табиати ўзининг гўзаллиги ва мусаффолиги билан машҳур бўлса-да, ифлосланиш муаммоси халқнинг ўзидан келиб чиқишини алоҳида таъкидлади. Жапаров фуқаролар ва сайёҳларни ўзларидан кейин чиқиндиларни олиб, шаҳар контейнерларига ташлашга чақирди.
Президент бу каби ҳаракатлар жаҳолатдан далолат эканини таъкидлаб, масъулиятли фуқаролардан тозалашда ёрдам сўради.
Улашиш:
Шарҳлар