Садир Жапаров ўзбек бокс мураббийига машина совға қилди
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 11 сентябрь куни, ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик рамзи сифатида автомобил совға қилди.
«Бутун дунё Марказий Осиё халқлари бирдамлик ва дўстона муносабатларни намойиш этиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлди. Спорт тинчлик элчиси дейишади. Сиз ўз мисолингиз билан ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкам бўлишини тилайман,» – деган Садир Жапаров.
Шунингдек, Жапаров Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларнинг юксак натижалар кўрсатганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Улашиш:
Шарҳлар