Сафина Садуллаева Олимпиядадаги иштирокини бошлади
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштирокини бошлаб берди.
Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган спортчи дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди. Садуллаева 1.83 ва 1.88 метр баландликларни биринчи ҳаракатнинг ўзида забт эта олди.
Аввалроқ, 2 август куни Олимпия ўйинларида 9 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар