Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди
Сахи Аннакличев янги ташкил этилган Бизнесни ривожлантириш банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди, дея хабар беради Савдо-саноат палатасининг матбуот хизмати.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар у «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
«Қишлоққурилишбанк»нинг собиқ раиси Муратов Алишер Акмалович раиснинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
«Қишлоққурилишбанк» негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти биринчи навбатда кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга қаратилган.
Улашиш:
Шарҳлар