Саида Мирзиёева Қатарда ташкил этилган давра суҳбатида қатнашди
Саида Мирзиёева Шайха Муза бинт Носир ал-Миснад ҳазрати олиялари таклифи билан «Таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни» муносабати билан Қатарда ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.
Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада мамлакатимиз чегаралари билан чекланиб қолинмаяпти.
Мисол тариқасида, 2018 йили Президент ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар.
Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.
«Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва “Эдуcатион Абове Алл” жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай. Мавжуд вазиятни инобатга олинса, бу вазифани амалга ошҳириш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз. Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир», – деди Саида Мирзиёева.
Шарҳлар