Саида Мирзиёева Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Саида Мирзиёева БАА мудофаа вазири, Дубай амирлигининг валиаҳд шаҳзодаси, БАА Бош вазири ўринбосари Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Бин Рашид Ал Мактум билан учрашди.
“Биз турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдик”, — деб ёзади Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида.
У, шунингдек, ҳукуматлараро тажриба алмашиш дастури доирасида Тошкентда бўлиб ўтган учрашув БАА билан “яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини” айтди.
Улашиш:
Шарҳлар