Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича вазифаларни назорат қилади

Фото: president.uz

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлари ижроси учун масъул этиб тайинланди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Ҳудудларни ривожлантириш дастури доирасида Қорақалпоғистон аҳолиси учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Келгуси йилда вилоятни ижтимоий ривожлантириш ва инфратузилмасини янгилаш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилган. 24 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 7 та тиббиёт муассасасини қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган ишлар қаторидан ўрин олган.

Шунингдек, саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектлари инфратузилмасини яхшилашга 353 миллиард сўм йўналтирилади. Мазкур вазифалар ижросини назорат қилиш Саида Мирзиёева ва Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.