Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи арафасида Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари Айбек Дадебай билан учрашуви бўлиб ўтди.
“Учрашув давомида Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлик муносабатларининг устувор йўналишларидаги мавжуд ҳолат ва истиқболлар, алоқаларимизни янада ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар ҳамда давлат раҳбарлари томонидан берилган топшириқлар ижросининг бориши муҳокама қилинди”, – дейди Саида Мирзиёева.
Улашиш:
Шарҳлар