Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти аппаратида лавозимга тайинланди

Фото: https://t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Шунингдек қуйидагилар ҳам тегишли фармонлар билан президент аппаратида турли лавозимларга тайинланди:

– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси лавозимига;

– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси президентининг Матбуот котиби лавозимига;

– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.