Саида Мирзиёева Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Foto: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Саида Мирзиёева Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, афғонистонлик қизларни Термиз шаҳрида ўқитиш лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Қатарнинг етакчи университетларида таҳсил олиш боʻйича грант ўринларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.