Bo'limsiz

Сайловлар якунлари бўйича прокуратурага 5 та мурожаат келиб тушди

Фото с сайта nuz.uz

Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов президент сайловлари якунлари бўйича Ўзбекистон Бош прокуратурасига 5 та мурожаат келиб тушганини маълум қилди, деб ёзади «Дунё» ахборот агентлиги.

Бешта мурожаатдан бири ўз тасдиғини топмади, қолганлари ўз вақтида ўрганилиб, тушунтириш йўли билан жойида ҳал этилди. Жиддий қоидабузарликлар аниқланмади.

Бош прокуратура вакили ҳам барча мурожаатлар бошқарманинг ишонч телефони орқали қабул қилинганига аниқлик киритди. Улар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сирдарёдан келган. Ҳаммаси бўлиб бир минг бир юздан ортиқ хабар ўрганилди.

Шунингдек брифингда Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев ҳам сўзга чиқди. У Ўзбекистонда президент сайловлари миллий қонунчиликка мувофиқ ўтганини таъкидлади. Овоз беришни ташкил этиш билан боғлиқ шикоятлар Олий судга киритилмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.