«Салимбой» ва «Саидазиз медгородок» чиқариб юборилмаган – пойтахт ИИББ

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тармоқларда Салим Абдувалиев (Салимбой) ва Саидазиз Саидалиев (Саидазиз медгородок) қамоқдан қўйиб юборилди, деган хабарлар тарқалди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида Anhor.uz пойтахт ИИББ матбуот хизмати билан боғланди.

Тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейа хабарни рад этган пойтахт ИИББ матбуот хизмати, уларга қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаганлигини билдирди.

Аввалроқ, унинг ҳибсга олинганлигини, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Салим Абдувалиев (“Салимбой”), Бахтиёр Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.