Салкам 2,8 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Foto: Minenergy.uz

Хоразм вилояти Урганч туманида фаолият юритувчи “В.Б.” МЧЖ раҳбари Б.Р. хўжаликнинг ер майдонларини суғориш учун сув насосларини тармоққа электр ҳисоблагичдан ташқари яширинча улаб, жами 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Бухорода “У.Б.” фермер хўжалиги раҳбари У.Р. хўжалик сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширинча улаб, 223,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

«Қўшработ туманида “Н.У.” ва “Қ.Д.” фермер хўжалиги раҳбарлари ер майдонларини суғориш учун сув насосларини ўзбошимч

алик билан тармоққа улаб, жами 215,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган», – дейилади хабарда.

Фарғона туманида ўтказилган терговга қадар текширувларда “В.Ж.” фермер хўжалигида ҳамда ЯТТ A.A.ning автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўрнатилган электр ускуналари ҳисоблагичдан ташқари электр тармоқларига уланиб, жами 146,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.