Самарқанд аэропорти йўловчилар оқими ўсиши бўйича ТОП-5 аэропортлар қаторига кирди
Халқаро аэропортлар кенгашининг Европа бўлими (Airports Council International, ACI Europe) рейтингида йўловчилар қатновининг ўсиш суръатлари бўйича ТОП-5 талигига Самарқанд халқаро аэропорти кирди.
Октябрь ойи якунларига кўра минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида Самарқанд аэропорти йилига 100 000 дан 1 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлиб, йўловчи ташиш кўрсаткичи 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 % ни ташкил этиб, у 4-ўринни эгаллади. 10 ойлик фаолиятнинг натижасига кўра эса, 2019 йилнинг худди шу давригача йўловчи ташиш кўрсаткичи 103,7% га ўсиб, аэропорт 3-ўринга кўтарилди.
Аэропортнинг маршрут тармоғи кенгайишда давом этмоқда ва жорий йилнинг бошидан буён Самарқанддан 7 та ички ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилди. Тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералние Води, Уфа, Самара ва Урганчга илк парвозлар йўлга қўйилди.
Шарҳлар