Самарқанд халқаро аэропорти ёпилмаган – Uzbekistan Airports
Тармоқларда Самарқанд халқаро аэропорти эпидемиологик вазият туфайли кутиб олувчилар ва кузатиб қўювчилар учун кириш чеклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра ушбу хабар Самарқанд халқаро аэропортини бошқарувчи Air Marakanda компаниясининг инстаграм саҳифасида пайдо бўлган ва бироз муддат ўтиб бу хабар ўчириб ташланган.
Телеграмдаги “Tashkent_Land” каналида Самарқанд халқаро аэропорти фаолияти ва эпидемиологик вазият хақида пост қолидирилиб, инстаграмга жойлаштирилган хабарга ҳавола берилганди.
Бунга аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропортини бошқарувчи Air Marakanda компанияси билан боғланишга ҳаракат қилдик, бироқ на телефон қўнғироқларимизга, на смс хабарларимизга жавоб олиш имконияти бўлмагач, “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати билан боғландик.
Уларнинг қайд этишича, «Самарқанд халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда. Самолётларни қабул қилиш/жўнатиш бўйича ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган», – дея изоҳ берди » Uzbekistan Airports» матбуот хизмати.
Бугун Санитария-эпидемиология қўмитаси вазият барқарорлиги, аэропорт чекловларсиз ишлаётганини маълум қилганди.
Шарҳлар