Самарқанд халқаро аэропортига Air Samarkand авиакомпаниясининг биринчи самолёти қўнди

Аэропорт Самарканда
Фото: Олег Иванов

Airbus A330 самолётининг Самарқанд халқаро аэропортига қўниги янги Air Samarkand авиакомпаниясининг ишга туширилишини белгилаб берди. Энди шаҳар ва вилоят аҳолиси оралиқ пунктларни айланиб ўтиб, энг машҳур йўналишларга тўғридан-тўғри рейсларда саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, бу – сайёҳлар  Самарқандга тўғридан-тўғри келиш учун қўшимча имконият.

“Янги авиакомпаниянинг ишга туширилиши Самарқанднинг келажакдаги сайёҳлик, маданият ва ишбилармонлик маркази сифатида ривожланишида муҳим воқеадир, – дейди Air Samarkand таъсисчиси Бахтиёр Фозилов. Air Samarkand сўнгги йилларда жадал ривожланаётган шаҳар ва унинг атрофидаги инфратузилмани, биринчи навбатда, икки йил аввал очилган Silk Road Samarkand сайёҳлик марказини тўлдиради.

Самолёт туристик тоифада 277 ва бизнес классда 36 йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, 11500 км дан ортиқ масофага тўхтовсиз парвозларни амалга ошириши мумкин. 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.