Самарқанд ЮНЕСКОнинг кейинги конференциясини қабул қилади
Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот котиби.
Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
«Бу дипломатик муваффақият», – дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.
Улашиш:
Шарҳлар