Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилоятига ҳокимлар лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Унда депутатлар томонидан Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига Умаров Фазлиддин Каримович номзоди тасдиқланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.