Самарқанд шаҳрининг ҳокими ўзгарди
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Samcity ёзади.
Сессияда депутатлар шаҳар ҳокими лавозимига Умаров Фазлиддин Каримович номзодини маъқуллади.
Фазлиддин Умаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар