Самарқанд туман ҳокимлиги Terra vita бошпанасиз ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш марказига қарши даъвони қайтариб олди

Источник: Terra vita

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Terra vita бошпанасиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш марказига қарши берилган даъвони қайтариб олди. Бошпана аввалги жойида қолади, бироқ итларнинг хуриши ҳудуд аҳолисини безовта қилмаслиги учун шовқин ва овоз изоляцияси ўрнатилиши керак, дея қайд этади ташкилот.

Бошпананинг ишлари ва режалари кўп, унга қуйидагиларда ёрдам бериш керак:

— товуш ва шовқин изоляциясини ўрнатиш;

— марказ волонтёрига айланиш;

— итлар учун овқат ва дори-дармонлар харид қилиш;

— ҳар қандай суммани марказ фаолияти учун ўтказиш.

Алоқа ва ёрдам учун контактларни бошпананинг  Telegram-канали (@terrasamarkand) тавсифида билиб олиш мумкин.

Бошпана раҳбарияти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси ва экопартия, Самарқанд шаҳар ва вилояти ҳокимликларига ҳамда бошпанани қўллаб-қувватлаган барча зооҳимоячиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.