Самарқанд вилоятида 19 киши тўйда заҳарланди

Источник: trend.az

Интернет тармоғида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида бўлган тўйда 200 га яқин киши заҳарлангани ҳақидаги ахборот тарқалди. ҳудудий ИИБ ахборот хизматининг раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, ушбу ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди, деб ёзади UzNews нашри.

Тўйда бўлганларнинг айримлари ҳақиқатдан ҳам тадбирдан кейин ўзларини ёмон ҳис қилган. 19 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, улардан 14 нафари соғлиғи яхши бўлгани учун уйда даволанмоқда. Қолган 5 нафари касалхонада.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.