Самарқанд вилоятида 50 га захира ерлар ноқонуний сотилишининг олди олинди
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоятидаги захира ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларга чек қўйгани ҳақида хабар беради.
Б.М. захирадаги 50 гектар ер майдонини участкасига ҳужжатлар расмийлаштиришни ваъда қилиб, 97 минг долларга сотмоқчи бўлган. Бироқ 31 минг доллар миқдорида аванс олгач, қўлга олинди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Давлат кадастрлар палатасининг Ургут туман бўлими муҳандиси Н. Н. ҳибсга олинган, у ушбу ер участкасининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиргани учун 500 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар